НУРОБОД

НУРОБОДСамарқанд вилояти Ну-робод туманидаги шаҳар (1983 й. дан). 1990 й. дан «Нуробод» номи билан аталади. Туман маркази. Яқин т. й. станци-яси — Улус (15 км). Вилоят марказидан 75 км. Аҳолиси 8,7 минг кишига яқин (2003). Нуробод Навоий кон-металлургия к-тига карашли Жан. кон бош-қармаси томонидан 1965— 70 й. ларда посёлка сифатида қурилган. Нурободда мар-мар з-ди ишлаб турибди. Полиэтилен қувурлар ишлаб чикарилади. 3 умумий таълим мактаби, саноат касбҳунар коллежи, Навоий политехника билим юртининг кечки ўқув филиали, катталар ва болалар кутубхоналари, «Кончилар» маданият саройи, туман мар-казий касалхонаси, 2 тиббиёт санитария қисми, юқумли касалликлар касалхонаси бор. Н. — Улус, Нуробод — Кетмончи йўналишида автобуслар кат-нови йўлга қуйилган.

Loading...