НУРОТА ТУМАНИ — Навоий вилоятидаги туман. Шим. дан вилоятнинг Томди, ғарбдан Конимех туманлари, Бухоро вилояти, шаркдан Жиззах вилояти, жан. дан Навоий, Хатирчи туманлари, Самарқанд вилояти билан чегарадош. Майд. 6,5 минг км2. Ахолией 78 минг киши (2003). 1 шаҳар (Нурота), 7 киш-лоқ фуқаролари йиғини (Нурота, Деҳи-баланд, Сентоб, Қизилча, Чуя, Гум, Ғозғон) бор. Туман маркази — Нурота ш.
Нурота тумани 1926 й. 29 сент. да Нурота уезди (маркази Нурота қишлоғи) ўрнида ташкил этилган. 1930 й. 17 авпдан Нурота тумани Самарқанд вилояти, 1982 й. дан Навоий вилояти, 1988 й. дан Самарқанд вилояти, ва ниҳоят, 1992 й. мартдан яна Навоий вилояти таркибида.
Табиати. Нурота тумани ҳудудининг шим. Айдар шўрхоклари, Қизилқум ва Қоратоғ б-н, маркази ва жан. Нурота ва Оқтоғ тизмалари ҳамда улар орасидаги ботикдар б-н банд. Ботиқларда ёз қуруқ ва иссиқ, қиш у қадар совуқ бўлмайди. Баландроқ жойларда ёз салқин, қиш эса совуқбўлиб, узоқдавом этади. Й иллик ўртача т-ра 13,4°. Янв. нинг ўртача т-раси —1,0°, энг паст т-ра —29°, июлда 27—28°, баланд жойларда 25 — 15°, энг баланд т-ра 43°. Вегетация даври 202 кун. Йиллик ёғин 200—222 мм. Сувлари тоғдан оқиб тушадиган сойлардан (Оқсой, Фангатсой, Навкатсой, Оқчопсой, Орасой, Гумсой ва б.) ибо-рат бўлиб, маълум ҳавзага қуйилмасдан, текисликка чиққач, суғоришга сарф бўлади. Лёсс, тош-шағал пролю-виал жинслардан тузилган ботиқларида оч бўз тупроқ, бўз тупроқ, оддий бўз тупроқ, юқорироқца тўқ тусли бўз тупроклар учрайди. Ёввойи ўсимликлардан эфемерлар, оқ қурай, гулхайри ва б. ўсади. Буталардан дўлана, пис-та, ирғай, қоратикан, чий, бодомча, қуёнсуяк, жингил ва б. учрайди. Ёввойи ҳайвонлардан кийик, архар, чиябўри, қарсоқ тулки, қо-бон, қуён, сувсар, типратикан, қоп-лон, бўри, силовсин, айиқ, кала-муш, ўрмон сичқо-ни, юмронқозиқ, тошбақа, эчкемар ва илонлар; қушлардан каклик, булдуруқ, қорабовур, бургут, қорақарға, олашақ-шақ, чумчуқ, кир-ғий, лочин, калхат, кўкқарға, бедана, мусича, тўрғай ва б. кўп. 1997 й. да «Оқтов» ландшафт қўриқхонаси ташкил этилди (майд. 15,5 минг га).
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (86%), шунингдек, тожик (11%) ва б. миллат вакиллари ҳам (3%) яшайди. 1 км2 га ўртача 12 киши тўғри келади. Шахар аҳолиси 30,1 минг киши, қишлоқ аҳолиси 47,9 минг киши (2003).
Хўжалиги. Республикада салмоқли ўринлардан бирини тумандаги «Ғозғонмармар» акциядорлик жамияти корхонаси эгаллайди. Ундан ташқари, «Нуротамармар» и. ч. корхонаси, «Нуротаавтойўлмармар», «Нурбулоқ» минерал сув қадоқлаш корхонаси, «Чашма», «Истиқлол» савдо корхоналари, тикувчилик фкалари мавжуд. Тумандаги 700 га яқин корхонадан 551 таси кичик фирма, 70 га яқин кичик ва ўрта корхона. Шунингдек, 120 га яқин маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 200 дан зиёд савдо дўкони ишлаб турибди.
Туман қ. х., асосан, чорвачилик ва деҳқончилик (ғаллакорлик)ка ихтисослашган. 4 хўжалик қоракўлчилик билан шуғулланади. 10 ширкат, 500 га яқин деҳқон-фермер хўжалиги мавжуд. Қ. х. да фойдаланиладиган 503 минг га ернинг 3,1 минг га си шартли суғорилади. Лалмикор ерлар 16,3 минг га ни ташкил этади. 1,1 минг га ерга дон, 1,1минг га ерга озука экинлари экилади. 187 га ме-вазор, 125 га токзор, 213 га тутзор билан банд. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 9,6 мингдан зиёд кррамол, 1,5 мингга яқин от бор. Парранда ҳам боқилади. Туман хўжалигида автотранспорт асосий ўринда. Вилоят марка-зига Нурота ш. дан автобуслар мунта-зам қатнайди.
54 умумий таълим мактаби (19,7 минг ўқувчи), касб-ҳунар коллежлар, 19 жа-моат кутубхонаси, 26 клуб, «Чашма» ўлкашунослик музейи, 3 стадион, 26 спорт маидончаси фаолият курсатади.
Туман марказий касалхонаси, болалар юқумли касалликлар, 5 қишлоқ участка касалхоналари, 4 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 10 қишлоқ врачлик пункти, катталар ва болалар поликлиникаси ва б. тиббий муассасаларда 152 врач (ҳар 10 минг аҳолига 20,6 врач), 594 ўрта тиббий ходим ишлайди. Туман ҳудудида, Нурота ш. даги меъморий обидалар билан бирга, Абдулла-хон банди гидротехника иншооти крл-диклари (16-а.) сақланиб қолган.
Қаҳрамон Ражабов, Зулхумор Абдиева.