НУРОТА

НУРОТАНавоий вилояти Нурота туманидаги шаҳар (1976 й. дан). Оқтоғнинг этагида, 524 м баландликда жойлашган. Туман маркази. Яқин т. й. станцияси — Тинчлик (85 км). Нурота вилоят маркази (Навоий ш.)дан 85 км. Ахрлиси 30,1 минг киши (2003).

Н. Ўзбекистоннинг қад. шаҳарларидан бири. Шаҳар дастлаб 10-а. да Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида «Hyp» шаклида (шу ердаги машҳур «Hyp» чашмаси номидан) тилга олинган. Маҳаллий ривоятларда шаҳарнинг пайдо бўлиши Искандар Макдуний даврига бориб тақалади. Кейинчалик шақар бу ерда яшаб ўтган машҳур Шайх Абулҳасан Нурий (9-а.) шара-фига «Нурота» деб атала бошлаган. Нурота устидан Буюк ипак йўлининг бир тар-моғи ўтган. У ўтмишда ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бўлиб, йирик савдо маркази ҳам ҳисобланган. «Hyp» қалъаси қадимдан Жиззахдан сўнг Бухоро ва Самарқанд воҳасига кириш учун иккинчи дарвозаҳисобланган. Нурота (кад. «Hyp») Бухоронинг шим. даги чекка шаҳар бўлиб, маданий ўтроқ аҳоли ва кўчманчи халқлар яшайдиган қудуд че-гарасида жойлашган. Ўғуз турклари Нурота вохасидан аввал Хуросон, сўнгра Кичик Осиё я. о. га бориб ўрнашган ва Салжуқийлар давлатига асос солган (11а.). Қад. тош йўли орқали Нурга кўплаб карвонлар келиб тўхтаган. Чингизхон қўшинлари Бухорога боришда худди ана шу йўлдан (1220 й. янв.) Нурга кириб келган. Шу боис тош йўли «хон йўли» номи билан ҳам юритилган. Н. Сомонийлар, Абдуллахон даври (16-а.) ва ундан кейинги даврларда ҳам муҳим стратегик ис-теҳком ҳисобланган. Нуротанинг улкан бой-лиги унинг мармар конидир. Шаҳардаги «Нуротамармар» саноат корхонаси ушбу кон хом ашёси асосида ишлаяп-ти. Шунингдек, Нуротада нон к-ти, ти-кувчилик ф-каси, «Нурбулоқ», «Ну-робод» акциядорлик жамиятларига карашли корхоналар, бир неча бозор, савдо дўконлари, маданий, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 8 умумий таълим мактаби, педагогика, қ. х. касбҳунар коллежлари, 7 оммавий кутубхона, клуб, «Чашма» ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатади (2003). Нуротада 2 касалхона, 10 дорихона ва б. тиб-биёт муассасалари мавжуд.

Халқ амалий санъат ва ҳунармандчилиги қадимдан ривожланган. Нурота ус-талари томонидан тайёрланган ду-радгорлик, темирчилик, чилангарлик, қурувчилик, кулолчилик, мискарлик, каштачилик, заргарлик маҳсулотлари ҳамиша харидоргир бўлиб келган.

Нуротада антик даврда қурилган Hyp қалъаси қолдиклари (уни Искандария, Искандар қалъаси ҳам дейишган), Пиро-ста мудофаа девори қолдиқлари ва қад. коризлар системаси (тахм. мил. ав. 4—3-а. лар), «Чилустун» жоме масжиди (9 — 20-а. бошлари), Катта Гумбаз масжиди (1582 — 90 й. лар), «Сайидота», «Окмас-жид», «Баргсўз» масжидлари (19-а. охири — 20-а. бошлари), Судур Бобо ҳаммоми (1928 й.) каби меъморий ва тарихий ёдгорликлар сақланиб қолган. Шаҳарда Мозори Санг Андоз (Пахлавон Аҳмад Замжои), Шои-рис (Бибиситам Тагалбос), Мозори бандикушо (Ҳожи Бурҳониддин Жарроҳ), Чилла мозор (Хожа Убайдулло Жарроҳ), қад. Hyp чашмаси каби зиёратгоҳлар мавжуд.

Қаҳрамон Ражабов, Зулхумор Абдиева.