
НУРСОЯ
НУРСОЯ — пластик санъат (тасвирий ва амалий безак санъати, меъморлик, дизайн)нинг ифода воситаларидан бири. Турли ёрқинликдаги рангларёки бир ранг тусларининг ажралишидаги изчилликка асосланади. Нурсоя даги изчиллик нур ва қоронғи (соя)нинг тарқалиши, тасвирланаётган мучит, нарсаларни ҳажмли нур-ҳаво оғушида ид-рок қилиш имконини беради. Нарсаларга ёруғлик тушиши натижасида унинг сатҳи ёруғ ва қоронғи (соя) юзаларга ажралади (Мас, тўртбурчак шаклдаги буюмларда бу ажралиш кес-кин бўлса, думалоқ ва цилиндрсимон буюмларда бу ажралиш астасекинлик билан боради). Натижада бундай буюмларда Нурсоя орасида ярим соя ва соя томонида қайтган нурлар қисобига ёритилган юза — рефлекс мавжуд бўлади. Нурсоя нур йўналиши, нарсаларнинг ҳажмли шакл хусусиятлари, сифати ва хаво ҳолатига боғлиқ; у орқали ижодкор (рассом, ҳайкалтарош ва б.) ўз ғоявий эстетик қарашларини ифодалайди, ундан лирик ёки драматик кайфият ҳосил қилишда фойдаланади.
Нурсоя имкониятлари қадимдан қўлланилган. Юнон рассомлари (Полигнот, Парраси ва б.) Н. воситасида катта ижодий ютуқларга эришган. Мусулмон Шарқида қадимдан меъморлик, амалий безак санъатида Нурсоя имкониятларидан кенг фойдаланилган; ўймакорлик (ганч ва ёғоч), ҳайкалтарошлик (рельеф ва б.) да безакни жозибали бўлиши, таъсирчанлигини оширишда Нурсоя ўйинига асосланилган. Нурсоя ва унинг назарий асослари Уйғониш даври усталари (Леонардо да Винчи) томонидан ишлана бошланди. Шу даврда Нурсоя рассомлар томонидан бадиий асарнинг ифодалилигини белгиловчи восита сифатида кенг фойдаланилади, имкониятлари янада бойитилади. Бугунги кунда ҳам Нурсоя реалистик тасвирнинг асосини ташкил этади, психологик асарлар яратишнинг муҳим манбаи ҳисобланади.
Неьмат Абдумаев.