НУРХОН Йўлдошхўжаева (1913-Марғилон — 1929.1.7) — профессионал театр соҳасига кириб келган биринчи ўзбек раққосаси. 1928 й. дан М. Қориёқубов раҳбарлигидаги кон-цертэтнографик ансамблида раққоса бўлиб ишлаган. Ансамблнинг Марғилонга қилган гастроли вақтида ваҳшиёна ўлдирилган. Бу фожиага бағишланган «Нурхон» (К. Яшин асари; Т. Жалилов мусиқаси) мусиқали драмаси яратилган. Марғилон ш. маданият уйи олдида Нурхонга ҳайкал ўрнатилган (1968, ҳайкалтарош В. Клебанцов).