НУСХА — 1) тасвирий санъатда — муаллифнинг ўзи ёки бирор бошқа рассом томонидан бирор асарни такроран яратилган намунаси. Нусха аслидан ишланиш усули ва ўлчами билан фарқ қилиши мумкин; бирок, аслининг усули ва композициясини айнан так-рорлаши шарт;
2) амалий санъатда — бир хил қилиб ясаш учун тайёрланган буюм намунаси, нақш андазаси (ахта), қолип. Халқ усталари ижодий хаёлоти асосида юзага келади, давр та-қозоси билан ўзгариб, янгиланиб боради.