НУТҚ

НУТҚ — тилнинг фикр ифодалаш ва алмашиш жараёнларида амал қилиши, тилнинг алоҳида ижтимоий фаолият тури сифатидаги муайян яшаш шакли. Нутқ деганда унинг оғзаки (овозли) ва ёзма равишда намоён бўлишидаги жараёнлар, яъни сўзлаш жараёни ва унинг натижаси (хотирада сақланган ёки ёзувда қайд этилган нутқий фикрлар, асарлар) тушунилади.

Лингвистик назарияда Нутқ тушунчаси муайян тил жамоасида қабул қилинган ифода воситалари тизими ҳисобланган мавҳум тил тушунчасига ҳамда ижтимоий борлиқ (ҳаёт)нинг энг характерли кўринишларидан бўлган аниқ, бир қадар умумийроқтил тушунчасига қарамақарши қўйилади. Бошқа одамлар хулқатвори ва фаолиятига таъсир кўрсатиш мақсадида уларга ахборот, хабар етказишга хизмат қиладиган асл Н . (ташқи нутқ), яъни га-пириш, тил белгиларининг эшитиш аъзолари томонидан идрок қилинадиган (овоз ёзиб олувчи ускуналар ёрда-мида қайд этиладиган ва қайта такрорланадиган) артикуляцияси тарзида ёки ушбу белгиларнинг ёзувда шартли акс этиши тарзида юзага чиқади.

Асл нутқ («ташқи нутқ») билан бир қаторда ички Нутқ ҳам бор. У сўзловчи онгида билишга ёрдам берадиган турли хил масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишга қаратилади. Ички Нутқ ташки Нутқ асосида, товуш ёки ёзув қўлланмаган ҳолда, фақат овозли Нутқ даги сўзлар ҳақидаги аниқ тасаввурлар билан кечадиган ак/шй жараёнлар тарзида амалга ошади. Ёзма Нутқ оғза-ки Нутқдан бир қадар шаклланганлиги, сўзларнинг ўта синчковлик билан танлаб олиниши, грамматик жиҳатдан аниқ, лекин мураккаб шаклланганлиги, оғзаки Нутқ учун хос бўлган оҳанг, мимика ва қўл ҳаракатларининг бевосита қўллана олмаслиги билан фарқланади. Нутқнинг монологик (қ. Монолог) ва диалоги к (қ. Диалог) турлари мавжуд.

Нутқ алока-аралашув вазифасидан ташқари яна бошқа вазифалар, чунончи, поэтик вазифа ҳам бажариши мумкин. Нутқнинг алоҳида кўриниши ўқишдир.

Ҳар бир кишининг Нутқ индивидуал, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади; ва-ҳолонки, асосий тил унсурлари — луғат таркиби ва грамматик қурилиши якка шахсларгагина тегишли бўлмай, умумникидир, яъни муайян тил жамоасига умуман тааллуқяи бўлади. Нутқ киши та-факкури, унинг онги билан чамбарчас боғлиқцир. Нутқда кишининг ўй-фикрлари шаклланади ва мавжуд бўлади. Нутқ туфайли ва Нутқ асосида борлиқни умумлашган ҳолда мавхумий акс эттириш, индивидуаллик доирасидан чиқиб, жамоатчилик маҳсулига айланадиган мантиқий тушунчавий фикрлаш мумкин бўлади. Нутқ киши руҳиятининг бошқа жиҳатларини, унинг сезгилари, идроки, хотираси, ўйхаёллари, ҳиссиёти, иродаси ва б. нинг намоён бўлиши ва амал қилишида, киши онгининг ривожланишида хам катта аҳамиятга эга.

Нутқ қўлланиш соҳасига қараб бади-ий Нутқ, илмий Нутқ, расмий Нутқ каби шаклларга эга бўлади. Ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай ҳолатда ҳам аниклик, равонлик, соддалик, таъсирчанлик Нутқнинг энг муҳим белгилари бўлиб қолиши керак.

Абдуваҳоб Мадвалиев.

Prev Article

НУТТАЛЛИОЗ

Next Article

НУФАР