НУВАЙРИЙ

НУВАЙРИЙ Шиҳобиддин Аҳмад ибн Абд ал-Ваҳҳоб (1279.6.4 – 1332.17.6, Қоҳира) — араб олими. Мисрда, мамлуклар саройида яшаган. Нувайрий 31 жилддан иборат «Ниҳоят ал-араб фи фунун аладаб» («Адабиёт ҳақида арабча етук китоб») номли йирик (9 минг бетдан ошиқ) асар муаллифи. Асарнинг ярми тарихга оид бўлиб, Миср, Олтин Ўрда, мусулмонлар Испанияси (Андалусия) тарихи батафсил баён этилган. Асар бир неча Европа халқлари тилларига тар-жима қилинган.