НЬЮ-ЙОРК

НЬЮ-ЙОРК — АҚШнинг шим.шар-қий қисмидаги штат. Атлантика океани соҳилида (Лонг-Айленд о. ҳам Н.-Й. таркибида), Канада билан чегарадош. Майд. 127,2 минг км2. Аҳолиси 19,2 млн. киши (2002); 84% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Олбани ш. Йирик шаҳарлари: Нью-Йорк, Буффало, Рочестер, Сиракьюс. Штат ҳудудининг кўп қисмида Аппалачи тоғ тизмалари (энг баланд жойи 1628м) жойлашган. Иклими мўътадил, сернам иқлим. Янв,нинг ўртача т-раси 0—8°, июлники 20 — 23°. Йиллик ёғин 800—1000 мм. Йирик дарёлари: Гудзон, Санлаврентий. Ўрмонлар бор.

Н.-Й. — АҚШнинг иктисодий жиҳатдан энг ривожланган ва аҳолиси зич штатларидан. Саноат маҳсулоти и. ч. ва савдо айланмаси бўйича АҚШда 1-ўринда. Қ. х. нингетакчи тармоқлари сут чорвачилиги, паррандачилик, сабзавотчилик, токчилик.

Н.-Й. ҳудудини 17-а. бошида голландлар босиб олган. Штатнинг маҳаллий аҳолиси қириб ташланган. 1664 й. да Н.-Й. ни инглизлар эгаллади. 1776 й. да Н.-Й. АҚШни тузишда қатнашган дастлабки 13 штатдан бири бўлган.

Loading...