НЬЮКАСЛ

НЬЮКАСЛ — Буюк Британиядаги шаҳар, Англиянинг шим.-шарқий қисмида. Тайн-энд-Уир метрополитен графлигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 283,5 минг киши (1990-й. лар охири). Транспорт йўллари тугуни. Тайн дарёсининг Шим. денгизга қуйилиш жойидаги порт. Мамлакатнинг савдо-молия ва саноат марказларидан. Кема-созлик ва кема таъмирлаш, электротехника саноати корхоналари, ун-т, фан ва техника музейлари бор. Меъморий ёдгорликларидан 12—19-а. ларда қурилган ратуша, қаср, собор, темир кўприк ва б. сақланган.

Loading...