НЬЮТОН БИНОМИ

НЬЮТОН БИНОМИ — икки қўшилувчи йиғиндисининг ихтиёрий бутун мусбат даражасини қўшилувчилар даражалари йиғиндиси кўринишда ифодаловчи формула. Биномиал коэффициентлари арифметик учбурчак ташкил қилади.

Ньютон биноми формуласи И. Ньютондан анча аввал ҳам маълум бўлган. Mac, Умар Хайём (11 — 12-а. лар), Жамшид Коший (14—15-а. лар) биномиал коэффициентларни ҳисоблаш қоидасини билганлар. И. Ньютон эса бином ёйилмасини ихтиёрий кўрсаткич учун умумлаштирган. Ньютон биноми математик анализ, сонлар назарияси, эҳтимоллар назарияси ва б. соҳаларда муҳим аҳамиятга эга.

Loading...