НЬЮТОН

НЬЮТОН (Newton) Исаак (1643.4.1, Вулсторп — 1727.31.3, Лондон; Вестминстерда дафн этилган) — инглиз олими, ҳоз. замон табиатшунослиги асосчиларидан бири. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1672 й. дан) ва унинг президенти (1703 й. дан). Кембриж ун-тини тугатган (1665). Илмий ишлари учун унга лорд унвони берилган (1705).

Ньютон механика ва астрономиянинг назарий асосларини яратди, бутун олам тортишиш қонунини очди, дифференциал ва интеграл ҳисоб асосларини ишлаб чиқди, кўзгули телескопии кашф қилди. У оптикага оид муҳим экспериментал ишлар муаллифи. «Ёруглик ва рангларининг янги назарияси» асарида (1672) ёруғликнинг корпуску-ляр тузилиши ҳақидаги гипотезани илгари сурган. Ньютон «Оптика» асарида (1674) ёруғлик аберрацияси, интерференция, ёругликдаги дисперсия, дифракция, ёруғликнинг қутбланиши ва б. ҳоди-саларни ёритган. У биринчи бўлиб ёруғликнинг тўлқин узунлигини ўлчаган. Ньютон «Натурал философиянинг математик негизлари» («Негизлар»; 1687) Ньютоннинг энг мухим илмий асари ҳисобланади. У бу асарида ўзидан илгари ўтган олимлар (Г. Галилей, Р. Декарт, И. Кеплер, Х. Гюйгенс, Р. Гук, Э. Гатей ва б.) ҳамда ўзи эришган илмий натижаларни умумлаштирган ва классик физиканинг асоси бўлган Ер ва осмон механикаси системасини яратган ва осмон жисмларининг ҳаракат назариясини ишлаб чиққан; классик механиканинг асосий тушунчалари — массаси ва зичлигига эквивалент бўлган материя миқдорига; импульсига эквивалент бўлган ҳаракат миқдорига ва кучнинг ҳар хил турига таъриф берган; ўзининг 3 машҳур «аксиома ёки ҳаракат қонунлари»: инерция қонуни (Н. нинг биринчи қонуни), таъсир ва акс таъсир конуни (учинчи қонуни)ни таърифлаган.

Ньютон барча сайёра ва кометаларнинг қуёшга, йўлдошларнинг эса сайёраларга улар орасидаги масофа квадратига тескари бўлган куч билан тортишишини асослаб берган. У бутун олам тортишиш қонунидан Кеплер қонунлари келиб чиқишини исботлаган. Ньютон бу асарида Ой ҳаракатининг ўзига хос хусусиятларини тушунтирган, шунингдек, Ер шакли ва унинг ҳаракатига оид хусусиятларни аниклаган. У гидростатика ва гид-родинамиканинг баъзи масалаларини қайта ишлаб чиққан; муҳит (газ ва су-юқлик)даги жисм ҳаракатини шу муҳитнинг аралашиш тезлигига боғлиқ ҳолда текширган.

Ньютон илгари сурган табиатшунослик масалалари бутунлай янги математик усулларни ишлаб чикишни талаб этарди. У дифференциал ва интеграл ҳисоб асосларини ишлаб чиққан, дифференциал ва интеграл ҳисобнинг ўзаро тескари характерга эга эканлигини кашф қилган, чексиз қаторлар соҳасида янгилик яратган. Ньютон ва ундан мустақил равишда Г. Лейбниц томонидан яратилган дифференциал хисоб ва интеграл хисоб мат. тараққиётида янги босқич бўлди. Ньютон Ньютон биноми формуласини ихтиёрий кўрсаткичга умумлаштирган, ҳисоблаш мат. си соҳасида тенгламаларни тақрибий ечиш усули ва интерполяция формуласини топган. Унинг алгебра ва геом. га оид бошқа ишлари ҳам муҳим. Ньютон физика ва кимёнинг кўп соҳаларига катта таъсир кўрсатди. Баъзи оптик ва кимёвий ҳодисаларни тушунтиришда Ньютон механик моделлардан фойдаланди.

Ад:Вавилов С. И., Исаак Ньютон, М., 1961.

Loading...