НЬЮТОННИНГ МЕХАНИКА ҚОНУНЛАРИ

НЬЮТОННИНГ МЕХАНИКА ҚОНУНЛАРИ — классик механика асосини ташкил қиладиган учта қонун. И. Ньютон томонидан таърифланган (1687). Биринчи қонун — ҳар қандай жисмга ташқи куч таъсир қилмагунча у ўзининг тинч ҳолатини ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатини саклайди (қ. Инерция қонуни). Иккинчи қонун — ҳаракат миқдори (жисм массаси билан тезланиши кўпайтмаси) нинг ўзгариши жисмга таъсир қилувчи кучга пропорционал, йўналиши эса таъсир этади. Учинчи қонун — икки жисмнинг ўзаро таъсир кучи бир-бирига тенг, йўналиши эса қарама-қарши бўлади (қ. Таъсир ва акс таъсир қонуни). Н. м. қ. Г. Галилей, X. Гюйгенс, Р. /укҳамда И. Ньютоннинг ўзи ўтказган кўплаб кузатишлар, тажрибалар ва назарий тадқиқотлар натижасида пайдо бўлган. Ньютоннинг механика қонунлари элементар зарралар ва тезлиги ёруғлик тезлигига яқин моддалар учун ўринли эмас.

Loading...