ОАХАКА

ОАХАКА — Мексиканинг жан. қисмидаги штат, Тинч океан соҳилида. Майд.95,4 минг км2. Аҳолиси 3,4 млн. киши (2000), асосан, индейслар. Маъмурий маркази — Оахака ш. Йирик шаҳарлари: Истепек, Матиас-Ромеро, Салина-Крус, Треуантепек, Хучитан. Штатнинг катта қисмини Жан. СьерраМадре тоғ системаси (бал. 2500—3400 м) эгаллаган, шарқий қисми — пасттекислик. Иклими тропик, марказий р-нларда мўътадил нам, чеккаларида серёғин. Ўртача ойлик т-ра тоғларда 24°дан пасттекисликларда 24—28°. Тоғлар аралаш ўрмонлар, қуруқ сойликлар саванналар, жан. ва шарқий қисми доим яшил тропик ўрмонлар билан қопланган.

Оахака — Мексиканинг иқтисоди нисбатан кам ривожланган штатларидан. Аҳолининг катта қисми қ. х. да банд. Ананас плантациялари бор. Суғориладиган ерларда тропик кўп йиллик экинлар етиштирилади. Олтин, кумуш, титан конлари топилган. Озиқ-овқат, целлюлозақоғоз саноатлари, ҳунармандчилик ривожланган. Тинч океан соҳилида СалинаКрус порти жойлашган.

Loading...