ОБ-ҲАВО ХАРИТАЛАРИ

ОБ-ҲАВО ХАРИТАЛАРИ — метеорологик ва аэрологик ст-ялардан олинган маълумотлар (сонлар ва шартли белгилар) ни географик хариталарга кўчириб тузиладиган синоптик ва аэрологик хариталар. Ер ярим шари, бутун Ер юзаси учун, шунингдек, кичик р-нлар учун тузилиши мумкин. О.-ҳ. х. об-ҳаво бюроларида кунига бир неча марта ту-зилиб, одатда, кузатишдан олинган маълумотлар асосида ЭҲМ лар ва мах-сус мосламалар ёрдамида тайёрланади. О.-ҳ. х. да коник, меркатор, стереографик проекциялардан фойдаланилади. Уларда қуруқлик, денгиз ва б. орографияларнинг муҳим хусусиятлари берилади. О.-ҳ. х. комплекс, аэрологик, ёрдамчи хариталарга бўлинади. Улар об-ҳаво хизматида муттасил, талабга қараб ҳар 3, 6, 12 соатлар орасида тузилади. Бу хариталарни таҳлил қилиб, бўлиб ўтган, ҳукм сураётган ва бўлажак об-хаво аникданади. Метеоро-логик маълумотлар асосида тузилган хариталар Ер яқини синоптик О.-ҳ. х. лари, аэрологик кузатиш натижалари ту-ширилган хариталар барик топография ёки аэрологик хариталар дейилади. Комплекс харита синоптик харита бўлиб, унда денгиз юзасига мослаштирилган қаво босими, т-раси ва намлиги, узоқни кўриш масофаси, ҳар хил булутлар, ёғин турлари, атмосфера ҳодисалари ва ҳ. к. ифодаланади. Комплекс хариталардан об-ҳавони ва атмосфера синоптик ҳолатини таҳлил қилишда фойдаланилади. Аэрологик хариталар атомосфе-ранинг маълум баландликлари учун тузилади. Бу хариталарда шамол тезлиги ва йўналиши, т-ра, намлик ва ҳ. к. бел-гиланади. Аэрологик хариталар, асосан, авиация хизматида катта аҳамиятга эга. Ёрдамчи, комплекс, синоптик хариталарга қўшимча қилиб, айрим метео-рологик элементлар (мас, туманлар, чанг бўронлар, яшин ва чақмоқлар, яхмалаклар, кучли ёғинлар, энг юқори ва энг паст т-ралар, тропопауза баландлиги ва б. асосида) тузилади. Кичик р-нлар учун тузиладиган О.-ҳ. х. маҳаллий ахамиятга эга бўлган кўп сонли ме-теорологик ст-ялар маълумотларидан фойдаланиб тузилади. Авиация хизма-ти учун мўлжалланган О.-ҳ. х. маълум р-н учун уни ҳалқа кўринишида ўраб олган зич метеорология ст-ялари маълумотлари асосида тузилган об-ҳаво харитаси асосида қисқа вақт оралиғи учун тузилади. Авиаметеорология марказларида мунтазам равишда махсус прогноз хариталари тайёрланади.

Тоҳир Мухторов.

Loading...