ОБ-ҲАВО ХИЗМАТИ

ОБ-ҲАВО ХИЗМАТИхалқ хўжали-гини ёки унинг бирор тармоғини, шунингдек, Ватан мудофаасини кундалик об-ҳаво ва об-ҳаво прогнозларига тегишли маълумотлар билан таъминлаш вазифасини ўтайдиган ташкилот. Бу ташкилот иши метеорология ва аэрология кузатиш ст-ялари маълумотларига асосланади. О.-ҳ. х. барча давлатларда мавжуд. Мас, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошкармаси бу ишларга раҳбарлик қилади (қ. Бошгидромет). Бевосита об-ҳаво муаммолари билан гидрометеорология маркази шуғулланади. Бундан ташқари, ҳар бир вилоятда гидрометеорология бошкармаси мавжуд бўлиб, улар зиммасига, бошқа ишлар қатори О.-ҳ. х. ҳам юкла-тилган. Умуман, Жаҳон метеорология ташкилоти ташаббуси билан 3 та (Москва, Мельбурн, Вашингтон) жаҳон, 34 та регионал ва 185 та миллий метеорология марказлари ташкил этилган. Ана шу 34 та регионал марказлардан бири Тошкентда жойлашган. Жахрн об-ҳаво хизмати тармоғи ҳар куни қурукликда жойлашган 10 000 та метеорологик, 1000 та аэрологик, 7300 та сузувчи ке-малар, даре ва океанларнинг саёз ерларини кўрсатувчи 600 та Кучма ни-шонлар, шунингдек, 70000 га яқин қўшимча маълумотларни берадиган ва 3000 та ҳаво кемаларидан ахборот олади. Халқаро келишувга биноан, ҳар бир давлатдаги О.-ҳ. х. қуйидаги ишларни бажаради: барча метеорология кузатиш стялари (қурукликда, денгиз ва тоғларда) бир хил муддатга об-ҳавони кузатиш; аэрология ст-яларида радиозонд, самолёт, аэростат ва учар шарлар ёрдамида ҳар хил баландликлардаги метеорологик элементлар — ҳаво т-раси, босими ва намлиги, шамол тезлиги ва йўналиши, булутлар ва б. ни бир вақтда кузатиш; метеорологик ва аэрологик кузатиш натижалари ҳар хил узатиш во-ситалари ёрдамида марказий ташкилот ва гидрометеорология марказларига юбориш; гидрометеорология марказларида тузилган синоптик ва аэрологик хариталар, вертикал қирқим ва графиклар тахлил қилиниб об-ҳаво хизмати ҳолати, унинг ривожи, бўлажак об-ҳаво шароитлари аникланиб тегишли муас-сасаларга юборилади.