ОБЬ

ОБЬ — РФ ва Ер шаридаги энг йирик дарёлардан бири; Россияда серсувлиги жиҳатидан 3-ўриндаги (Енисей ва Ленадан кейин) дарё. Олтойдаги Бия ва Катунь дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади ва Ғарбий Сибирь ҳуду-дини жан. дан шим. га кесибўтиб, Кара денгизининг Обь қўлтиғига қуйилади. Уз. 3650 км (Иртиш дарёсининг бошланишидан ҳисоблаганда 5410 км), ҳавзасининг майд. 2990 минг км2. Ҳав-засининг асосий қисми (85%) Ғарбий Сибирь текислигида, жан.-шарқий қисми Жан. Сибирь тоғларида жойлашган (Олтой, Кузнецк Олатови, Салаир кряжи ва Тоғли Шория). О. ҳавзасига 150 даре қуйилади. Ҳавзанинг юқори қисми тоғларда жойлашган бўлиб, у ердан Бия ва Катунь ҳамда кўпчилик ирмоклари бошланади.

Томь дарёси қуйилиш жойидан қуйирокда Обь серсув ва Иртиш дарёсига қўшилгунга қадар тайга зонаси бўйлаб оқади. Бу ерда Обь водийсининг эни 30 — 50 км ва ундан ортиқ. Чуқ. 4—8 м. Йирик ирмоклари: Томь, Чулим, Кеть, Тим, Вах ва б.

Иртиш дарёси қуйилгандан сўнг Обь шимолга бурилади. Водийси кенг, ассиметрик. Қайири ҳам кенг (40—50 км). О. Перегребное ш. дан қуйироқда 2 ўзанга — Катта Обь ва Кичик Обга бўлинади. Қуйи оқимининг асосий ирмоклари: Казим, Полуй (ўнгда), Шим. Сосьва, Шчучья (чапда). О. Обь қўлтиғига дельта (майд. 4 минг км2дан ор-тиқ) ҳосил қилиб қуйилади. Асосан, қордан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи Барнаул ш. яқинида 1470 м3/ сек, Салехард ш. яқинида 12700 м3/ сек. Обьнинг юқори оқимида муз 150 кун, қуйи оқимида 220 кун эримай ётади.

Обь ҳавзаси ҳар хил табиий ресурсларга бой. Ғарбий Сибирь нефть, газ ва кўмир захираси бўйича Россияда муҳим ўрин эгаллайди. РФдаги барча торф за-хирасининг асосий қисми шу ерда. Сув, ўрмон ва б. ресурслар ҳам кўп. Обь ва Обь қўлтиғида 50 га яқин балиқ тури уч-райди. Обь ҳавзасининг умумий потенциал гидроэнергия ресурси 250 млрд. кВт-с. Новосибирск ГЭС, Бухтарма ГЭС ва Усть-Каменогорск ГЭС ишлаб турибди. Обь — Ғарбий Сибирнинг асосий транспорт магистрали. Обьнинг бошланиш жойидан қуйилиш еригача кема қатнайди. Обь хавзасининг асосий порт ва пристанлари: Новосибирск, Томск, Сургут, Лабитнанги, Павлодар, Омск, Тобольск, Тюмень.

Loading...