ОБАКИ

ОБАКИ — ўртапишар маҳаллий узум нави. Обакининг тупи ўртача ўсади. Барги йирик. Ўртача кертикли дойра шаклида, терс тарафининг туклари сийрак. Гули қўш жинсли. Узум бошлари йирик (300 — 350 г), конуссимон. Шингиллари тиғиз, тухумсимон, серэт, сершира, ранги кизил ёки пушти. Июль охирида пиша бошлайди. Сент. бошларида тўла етилади. Меваси таркибида 20—21% қанд, 6—7% кислота бор. Гектаридан 100—150 ц ҳосил олинади. Обакининг Оқ О. хили ҳам бор. Оқобакининг узум боши ўртача катталикда (200—250 г), конуссимон ёки цилиндр — конуссимон, ҳовол. Ғужумлари тухумсимон, ранги оч-яшил, етил-ганда бир оз сарғаяди. Куртаклари бўрта бошлагандан кейин 173 кунда (Тошкент атрофида) пишиб етилади. Ҳосилдорлиги 150—180 ц/га. Совуққа анча чидамли. Замбуруғли касалликларга чидамсиз. Меваси ейилади, вино тайёрланади. Тошкент, Сирдарё, Наманган вилоятларида кўп экилади.

Loading...