ОБДАСТА (форс. — сув ва даста) , офтоба — рўзғор буюми; юз-қўлни ювишда ишлатиладиган идиш. О. бўғзи узун ва тор, қуйи қисми (қорни) кенг, баъзан тубида чамбараги бўлади (Қўқон ва Тошкент О. лари), қопқоқли, узун ва ингичка жўмракли, дастали. Қадимдан мис ва соподдан ишланган, ке-йинчалик чўяндан тайёрлана бошланган, ҳозирда, шунингдек, з-дларда алюминийдан қуйиб тайёрланади. Мискарлар шаклига кўра, турли хил Обдаста (ўрдак О., товус О., туябўйин Обдаста ва б.) тайёрлаганлар, кандакор усталар уларни кандакори усулида турли хил нафис нақшлар б-н, баъзан кўзлар қадаб ажойиб бадиий буюмлар яратадилар. Зийнатланган Обдаста намуналари республика музейларида, хусусий тўпламларда сақланади. Анди-жон, Наманганда офтоба, Қашқадарёда ибриқ деб аталади.