ОБЪЕКТ

ОБЪЕКТ (лот. objectum — нарса) — субъектга қарама-қарши бўлган ҳамда инсоннинг амалий ва билиш фаоли-яти қаратилган объектив реаллик. О. инсон ва унинг онгидан мустақил объектив реаллик бўлиб, уни билаё-тган индивид учун жамият тарихий тараққиёти жараёнида ҳосил қилинган фаолият, тил ва илм тарзида намоён бўлади. Объектни 2 турга: назарий ва эмпирик Объектга бўлиш мумкин. Лекин улар фаолиятнинг ҳар хил соҳаси эмас. Баъзида назарий билишнинг предметлари (мас, идеал газлар ва б.) О. сифатида реал мавжуд бўлмай, балки Объектнинг эмпирик билимда қамраб бўлмайдиган томонларини кўрсатиш усули ҳисобланади. Mac, атомлар, элементар заррачалар каби назарий Объектлар онтологик жиҳатдан, асосан, макрожисмлардан фарқ қилмайди: ҳамма ҳолларда ҳам назарий Объект ҳақидаги билимдан эмпирик Объектларни тушунтириш учун фойдаланилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эмпирик билишдан назарий билиш сари бориш муайян Объектдан узоқлашиш эмас, балки Объектнинг эмпирик йўл билан аниқ англаш мумкин бўлмаган ҳақиқий мазмунини чуқур назарий акс эттириш усулидир.

Loading...