ОБЪЕКТИВ

ОБЪЕКТИВ — оптик асбоб ёки фотоаппаратнинг объектнинг тескари тасвирини ҳосил қиладиган қисми; бир неча линза ёки кўзгулардан иборат бўлади. Қуйидагиларга бўлинади:

1) кўриш трубаси ва телескоп О. лари; тасвирни кичрайтириб беради;

2) микроскоп О. лари; тасвирни катталаштириб беради;

3) фотографик ва проек-цион Объектив лар; ўз тузилиши ва ажрата олиш қобилиятига қараб, ҳам кичрайтириб, ҳам катталаштириб беради. Муҳим кўрсаткичлари: фокус масофаси (тасвирнинг масштабини ифодалайди), кўриш майдони бур-чаги, нур кириш тирқиши, ёруғлик кучи (нур кириш тирқиши диаметрининг фокус масофасига нисбати) ва ажрата олиш қобилияти.

Объективлар тузилишига кўра, линзали (рефрактор, диоптриклар), кўзгули (рефлектор, катоптриклар) ва кўзгулинзали; ажрата олиш хусусиятига кўра, универсал, телеобъектив, ёруғлиги кучли, кенг (тор) бурчакли ва б. хилларга бўлинади. Объектгача масофага кўра, уларни маълум (аниқ) бир масофада жойлашган буюмнинг тасвирини ҳосил қиладиган Объектив (микроскоп Объектив, проекцион Объектив); чек-сиз узокликда жойлашган буюмнинг тасвирини ҳосил қиладиган Объектив (куриш трубаси Объективи, телескоп Объектив ва купчилик фотографик Объективлар)га булиш мумкин.

Телескопларда линза ва кўзгулинзали Объективлар қўлланилади. Рефракторларца 2 линзали Объектив лардан, астрографлараа осмон ёритқичларининг су-рати олинадиган, 3 ва 4 линзали Объектив лардан фойдаланилади.

Астрономик Объектив ларга Ер сунъий йўлдошларинн кузатиш системасида қўлланиладиган Объективлар (йўлдош каме-ралари) ва атмосферанинг юқори қатламларидаги жисмлар (мас, метеорлар) нинг ҳаракатини суратга олишда ишлатиладиган Объективлар ҳам киради. Бу О. лар ўз кўрсаткичлари бўйича бир томондан астрограф О. ларига ўхшаса, иккинчи томондан фотографик Объектив ларнинг баъзи турига ўхшайди.

Фотографик (кинога олиш ва репродукциялашда қўлланиладиган) Объективлар буюм тасвирини аниқ ҳосил қилиш билан бошқа Объектив лардан фарқ қила-дй. Ишлатилишига қараб, улар ҳавас-корлик ва касбга оид фотографияда; кинематографияда қўлланиладиган, телевизион, репродукцион, флюоро-график, астрографик ва б. га бўлинади. Микроскоп Объективлари бошқа Объектив лардан буюмга жуда яқин туриши билан фарқ қилади. Бундай Объектив ларнинг энг такомиллашгани планахромат ва пла-напохроматлардир. Хоссалари жи-ҳатидан фотофафик О. га яқин бўлган спектрал асбоблар О. лари; лазерлар билан ишлатиладиган О. лар ва б. О. нинг алоҳида гуруҳига киради.

Фотоаппарат объективи (чапда); микроскоп объективи схемаси.

Loading...