ОБЕРТ

ОБЕРТ (Oberth) Герман (1894.25.6, Херманштадт, Трансильвания, Руминия — 1989.29.12, Нюрнберг) — немис олими, ракета техникаси асосчиларидан бири. Мюнхен ун-ти (1913 — 14 ва 1919—20), Гёттинген ун-ти (1920—21), Гейдельберг ун-ти (1921 — 23)да ўқиган. Ракета техникасини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш, хусусан, уни атмосферани тадқиққилишга қўллаш масалалари б-н шугуллан-ган, ракета двигателлари назариясини ишлаб чиққан. Немис ракета техникаси ва космик парвозлар жамияти асосчиларидан бири. Шу жамият ракета техникаси ва космонавтика бўйича фундаментал тадкикртлар учун Оберт медалини таъсис қилган (1951). Жамиятга Оберт номи берилган (1983).

Loading...