ОБГАРДОН

ОБГАРДОН (форс. — сув ва бўйин) — чумичсимон мис асбоб; туй ҳамда катта йиғинларда катта қозонларга сув қуйиш, олишда, таом пишириш (гуруч ва сувни ўлчаш)да қўлланади. Мисдан 4—6 л сув сигадиган пақирча кўринишида ясалиб, зўғатасига ёғоч даста (40—70 см дан 1—2 м гача узунликда) ўрнатилади. Баъзан Обгардон кандакори нақшлар билан безатилади.

Loading...