ОБИДОВ Қобилжон Ғафурович (1951.20.4, Қўрғонтепа тумани, Хонобод қишлоғи) — Ўзбекистон Қаҳрамони (1998). Андижон пахтачилик ин-ти гидромелиорация ф-тини тугатган (1972). Андижон сув иншоотлари қурилиш трести 3-қурилиш-монтаж бошқармасида уста, прораб, ёрдамчи корхоналар бошқармаси бошлиғи (1972-75), шу трест и. ч. ва техно-логик жамлаштириш бошкармасининг бош муҳандиси, бошлиғи (1975— 86), Андижон сув қурилиш трестининг бошқарувчиси, Андижон сув қурилишмонтаж и. ч. бирлашмасининг бошлиғи (1987—88). Марҳамат тумани ижроия қўмитасининг раиси, туман партия қўмитасининг 1-котиби, туман ҳокими (1988—92), Андижон ш. ҳокими (1992— 93), Андижон вилояти ҳокими (1993—96; 1997й. дан). Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 1-ўринбосари (1996— 97).
Обидов раҳбарлигида вилоятни ижтимоийиқтисодий ривожлантиришда муҳим ютуқларга эришилди, ғўза ва буғдой етиштиришда янги технологиялар (жумладан, ғўзани плёнка остига экиш) жорий қилинди ва уларнинг ҳосилдорлиги кескин ошди, янги са-ноат корхоналари, спорт иншоотлари барпо этилди, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш ва фаровонлигини оширишда мухим ишлар олиб борилди. Андижон вилоятида тўпланган илғор и. ч. тажрибалари мамлакат миқёсида оммалаштирилди. Ўзбекистон Олий Кенгаши (1990—94), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (1994 й. дан). «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1995).