ОБИШИР ҒОРЛАРИ

ОБИШИР ҒОРЛАРИмезолит даврига оид ғорлар. Фарғона вилояти ҳудудидаги Сўх дарёсининг қад. ўзани Обишир сойнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Ўзбекистон ФА Тарих ва археология ин-тининг Фарғона палеолит отряди 5 та ғорни текширган (1966). Обишир-1 ва Обишир-5 да қазиш ишлари олиб борган. Уларнинг санаси мил. ав. 8-минг йилликка оид. Обишир-1 нинг эни 25,5 м бўлиб, бал. 12 м. Ғордан тош қадама пичоклар, микропластинкалар, пармалар, бигизлар, қирғичлар, нук-леуслар топилган.

Обишир-5, Обишир-1 дан 200 м ғарбда. Унинг эни 8 м, бал. 10 м. Ғорда 3 та маданий қатлам мавжуд. Қуйи қатлам антик даврга оид, қалинлиги 1 — 1,20 см. Ундан сўнг қалинлиги 30—40 см лик мезолит даврига тегишли қатлам бошланади, унда тош қуроллар ва ҳайвон суяклари кўплаб учрайди. Учинчи қатлам ҳам шу даврга тааллукли бўлиб, қалинлиги 3—4 м. Бу ерда тош қуроллар нисбатан анча кам. Обишир-5 ғори яшаш учун қулай бўлганлигидан унда қадимда одамлар яшаган.

Loading...