ОБЖАЗСОЙ

ОБЖАЗСОЙТошкент вилоятидаги сой. Қурама тизмасининг шим.-ғарбий ён бағридан бошланади. Оҳангарон дарёсининг чап ирмоғи. Юқори оқимида Сариқтошсой деб аталади. Уз. 24 км, ҳавзасининг майд 140 км2. Сой Обжаз довонидан 3,5 км жан.-ғарбда бир қанча майда булоклардан оқиб тушади. Қор, ёмғир ва булоклардан тўйинади. Ўрта ва қуйи оқимида водийси кенг, ён бағирлари ётиқ. Ўртача йиллик сув сарфи 0,61 м3/ сек., фев. да 2,9 м3/сек. га етади. 20 дан ортиқ майда ирмоғи бор, энг йириги — Қирққизсой.

Loading...