ОБКАНД

ОБКАНД — қадимда ва ўрта асрларда шаҳарни сув билан таъминлаш мақсадида қазилган суғориш тармоғи. У шаҳар суви, шаҳар ариғи маъноларини англатади. Бухоро ш. нинг Шаҳруд (Шаҳар руди), Тошкентнинг Анҳор канали шу мақсадда қазилган қад. шаҳар суғориш тармокларидир. Шунингдек, Обканд «Ўпқон» сўзининг синоними бўлиб, сизот сувлар оқимидан ер остида пайдо бўлган табиий чуқурлик, ўра ёки камарни англатган. Булардан ташқари, дарё ёки унинг тармоклари оқими ҳосил этган ўзан ҳам «обканда», яъни «сув қази-ган», «оқим ўйган», сув йўли, яъни ўзан маъносини ҳам англатган.