ОБЛИГАЦИЯ

ОБЛИГАЦИЯ (лот. obligatio — мажбурият) — қийматига нисбатан эгасига қатъий белгиланган даромад келтирувчи қимматли қоғоз, қарзни қайтариб бериш ва фоиз тўлашни тасдиқловчи мажбуриятнома. Фонд биржаларида сотилади. Облигация аҳоли, корхона ва ташкилотлар қўлидаги пул маблағларини тўплаб, бирор мақсад йўлида сафарбар этиш учун чиқарилади. Облигация, асосан, давлат, маҳаллий ва корпорация О. ларига бўлинади. Даромад давлат томонидан чиқариладиган Облигация бўйича ютуқ, компаниялар Облигация ларига фоиз шаклида тўланади. Облигация уюштирилган савдо орқали (биржаларда) ва эркин жойлаштирилади. Облигация моддий ёки пул маблағи эвазига кафолатланган ёки кафолатланмаган, яъни Облигация чиқарувчиларнинг чин сўзи ва обрўси билан таъминланган ёки таъминланмаган бўлиши мумкин. Баъзи Облигациялар конвертирланади (О. эгаси уни бошқа Облигацияга алмаштириб олиш ҳуқукига эга бўлади). Облигациянинг бозор нархи унинг номиналидан юқори ёки паст бўлади.

Заём Облигация илк бора 17-а. бошларида Англияда чиқарилган бўлиб, кейинчалик жаҳоннинг бир қанча мамлакатларида муомалага киритилган. Улар, асосан, давлат ҳамда акциядорлик ком-паниялари томонидан чиқарилиб, ссуда капитали бозорида эркин муомалада бўлган.

Ўзбекистонда 1996 й. дан Молия вазирлиги томонидан юридик шахсларга мўлжалланган давлат қисқа муддатли Облигация лари муомалага чиқарила бошланди. Облигацияни сотишдан келиб тушган маблағлар давлат бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилади.

Loading...