ОБЛИТЕРАЦИЯ (лот. obliteratio — текисланмоқ, битиб қолмоқ) — 1) тиббиётда — ичи ковак ёки найсимон аъзолар (мас, ички аъзо бўшлиғи, чиқарув канали йўли, қон ёки лимфа томирлари) тешигининг битиб, беркилиб қолиши. Бу, кўпинча, яллиғла-ниш ёки ўсмалар туфайли рўй беради, бунда организм фаолиятига путур етади. Тухум йўлларининг тўлиқ Облитерацияси беморни бепуштликка олиб келади (яна қ. Битов). Шу билан бирга, айрим касалликлар, мас, плевритда, плевра бўшлиғида Облитерация вужудга келиши беморнинг соғаятганлигидан далолат беради; қорин пардаси қин ўсиқчасининг Облитерацияси ривожланиш меъёрида бораётганлигини кўрсатади;
2) ботаникада — ўсимлик тўқималари ва ҳужайраларининг пучайиши. Баъзан ҳужайра ичидаги ва ҳужайралараро бўшликларнинг битиб қолишига олиб келади.