ОБЛОҚУЛОВ

ОБЛОҚУЛОВ Ҳазрат (1928, Ғиждувон тумани Тодон қишлоғи) — уста деҳқон, Ўзбекистон Қаҳрамони (2000); Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими (1998). Меҳнат фаолиятини 2-жаҳон уруши йиллари Ғиждувон тумани Тодон қишлоғидаги жамоа хўжалиги аъзолигидан бошлаган. 1960 й. дан шу тумандаги С. Айний номли жамоа (ҳоз. ширкат) хўжалигида пахтачилик бригадаси бошлиғи, 1999 й. дан бош пудратчи. Облоқулов раҳбарлик қилаётган жамоа аъзолари пахтачиликда янги агротехнологияларни қўллаб, юқори ҳосилдорликка, шартномавий режаларни мунтазам ошириб бажаришга эришди. Кўплаб шогирдлар етиштирган.

Loading...