ОБЛОҚУЛОВ

ОБЛОҚУЛОВ Маҳкам (1920.16.4, Ур-гут тумани — 1992.12.2) — кулол; Самарканд кулоллик мактабининг намояндаси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). Ҳунарни ота-сидан ўрганган. 1935 й. дан «Ҳаракат» ва «Иттифоқ» (1937 й. дан) артелларида косагар уста. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1942 — 44). Косагар (коса, лаган, товоқ) ҳамда кўзагар (кўза, хум, тандир ясаш) сифатида ургут кулоллигини ривожлантирди; анъанавий шаклдаги кулоллик буюмларида ранг ва бўёклар жилваси (сариқ, яшил ранг ва уларнинг ўнлар-ча туслари) ни яратди. Облоқулов яратган кулоллик буюмларидан намуналар Ўзбекистон ва хорижий мамлакат музейларида ва хусусий тўпламларда сақланади.

Loading...