ОБМЎРИ

ОБМЎРИ (форс, об — сув ва мўри — қувур) — қалъа, истеҳком, қўрғон ва шаҳарларни ичимлик суви билан таъминловчи ер ости сув иншооти. У икки хил — қудуқли ва сопол қувурлар ётқизилган лаҳим (туннел)ли бўлади. Қудуқли Обмўри — қалъа тубида гумбазсимон сувхона бино қилиниб, тубидан қудуқ қазилади. Сувхонага зинапоялар орқали тушилади. Лаҳимли Обмўри сув манбалари (сой ёки дарё тармоғи) қалъа томон қазилган лаҳим бўйлаб тош ёки пишиқ ғиштлардан новсимон сув йўли — ариқ ишла-нади ва унга сопол қувурлар ётқизилади (мас, Аксикат ш. нинг 10—11-а. ларида барпо этилган мўрисининг қувурлари 40 см ли бўлган). Қувурлардан оқиб келган сувдан фойдаланиш мақсадида қалъа ичида бир нечта сувхона ва уларга тушиш учун зинали мўрилар ишлаб чиқилади. Иншоотнинг зинали сувхонаси «Кофир мўри» аникроғи («Коф-хар мўри») деб юритилади (яъни қаср сувхонасига тушиладиган мўри).

Шубҳасиз кориз усулида барпо этилган ер ости сув иншооти Обмўри каби ўрта аернинг мураккаб гидротехникасини яратган муҳандислар қалъа ёки шаҳар аҳолисини, хусусан, унинг мудофаачиларини ичимлик суви билан таъминлаб, қамал вақтида уларни сув тан-қислигида қолдирмаслик чора ва тадбирларини назарда тутганлар ва уларнинг ечимини топа олганлар.

Ад.: Муҳаммаджанов А. Р., Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари, Т., 1997.

Loading...