ОБРАЗЦОВ Сергей Владимирович

ОБРАЗЦОВ Сергей Владимирович [1901.22.6(5.7) – Москва – 1992] – қўғирчоқ театри актёри ва реж. 1920 й. дан эстрадада пародиячи актёр (қўғирчоклар б-н) бўлиб ишлаган. 1931 й. дан Москва марказий қўғирчоқ те-атрини бошқарган, театр назарияси ва услубиятини ишлаб чиққан, актёр ва реж. лар тайёрлаган, репертуарини бо-йитган. «Аловуддин чироғи», «Антиқа концерт», «Мистер Твистер», «Марказий қўғирчоқ театри гапиради ва кўрсатади», «Шўртан балиқ амри билан» каби спектаклларни саҳналаштирган. Кинода ҳам сценарийчи, ҳам реж. сифатида «Кинокамера айблайди», «Аклга сиғмас ҳақиқат», «Кичик дўстларимиз», «Кимга ҳам керак, бу Васька» сингари фильмларни экранга чиқарди. Образцов ўз театри билан 1971 й. Ўзбекистонда гастролда бўлган.

Loading...