ОБРЕНОВИЧЛАР

ОБРЕНОВИЧЛАР — Сербиядаги князлар (1815—42, 1858—82), сўнгра қироллар (1882—1903) сулоласи. Асосчиси — Милош Обренович. 1842 й. мамлакатдан қувғин қилинган; 1858 й. Сербия тахтига қайта тикланган. Обреновичлар сулоласи ҳукмдорлари: Милош . (1815—39, 185860); Михаил (1839-42, 1860 — 68); Милан (1868 — 89, 1882 й. дан қирол); Александр (1889—1903). Обреновичларнинг сўнгги вакили — Александр Карагеор-гиевичлар тарафдорлари бўлган зобитлар гуруҳи томонидан ўлдирилган.

Loading...