ОБРОК — ўрта асрларда Россияда по-мешчиклар томонидан деҳқонлардан пул ва озиқ-овқат кўринишида олина-диган йиллик йиғим. Озиқ-овқат Оброки 1861 й. 19 фев. даги Низомга асосан бе-кор қилинган, пул Оброки — вақтинча мажбурият асосида ишловчи деҳқонлар учун 1883 й. гача сақланиб қолган.