ОБРУЧЕВ Владимир Афанасьевич

ОБРУЧЕВ Владимир Афанасьевич (1863. 10.10, ҳоз. Тверь вилояти — 1956, 19. 6, Москва) — рус геологи ва географи, акад. (1929), Петербург кончилик ин-тини тугатган (1886), Томск технология ин-тида (1919—21), Симферополь ун-тида (1918—21) ва Москва кончилик академиясида (1921—29) проф. Аба-дий тўнгликларни ўрганиш комиссияси раиси (1930—39), ФА Тўнгликшунослик ин-ти директори (1939—56), ФА геол.география бўлимининг академик-котиби (1942—46). О. Сибирь, Марказий ва Ўрта Осиё геол. сини тадқиқ этган. Неогентўртламчи даврда Ер пўстининг вертикал ҳаракати аҳамиятини асослаган. Тяньшан тоғларининг геол. сини атрофлича ўрганган. 1886—88 й. ларда Қорақумда и. т. ишлари олиб борган ва қумли рельефларни 4 тур (барханли, эгри-бугри, жўякли ва чўл)га ажратган. Жунғария Олатовида бир қанча нефть, олтин ва б. конларни очган. Илмий ишлари рудали конлар геол. си, геоморфология, геогр. га бағишланган.

Обручев номига Россия ФА Тўнгликшунослик ин-ти, Кяхта ш. да ўлкашунослик музейи, кўпгина географик объектлар, музлик, тоғ, минерал булоқлар, Хи-тойдаги бир қанча тошқотган жинслар ва б. қўйилган. ФА Сибирь геологияси бўйича олиб борилган ишларга В. А. Обручев номидаги мукофот таъсис этган. Ас: Геология Сибири, М., 1935—38; Рудные месторождения, М., 1935; История геологического исследования Сибири, М., 1931—49; По горам и пустыням Азии, М., 1948; Избранные работы по географии Азии, М., 1951.

Ад.: Мирзаев Э., Владимир Афанасьевич Обручев, Т., 1964.

Loading...