ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — иштирокчилари ўзларига қарашли акцияларни бошқа акциядорларнинг розилигисиз эркин тасарруф этиши мумкин бўлган акциядорлар жамияти. Бундам акциядорлик жамияти ўзи чи-қарадиган акцияларга қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган шартлар асосида очиқ обуна ўтказишга ва уларни эркин сотишга ҳақи. Очиқ акциядорлик жамиятининг муассислари таркибига кирувчиларнинг энг кам сони чекланмайди. Ўзбе-кистонда Очиқ акциядорлик жамияти фаолияти «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонун (1996 й. 26 апр.) билан тартибга солинади.

Loading...