ОЧИҚ ДЕНГИЗ

ОЧИҚ ДЕНГИЗ (халқаро ҳуқуқда) — ҳудудий сув чегараларидан ташқарида бўлган, барча давлатлар эркин фойдаланадиган денгиз саҳ-ни. Очиқ денгиздан фойдаланиш халқаро ҳуқуқ режими Женева конвенцияси (1958) ва б. халқаро ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Очиқ денгиз ҳақидаги конвенция денгиз бўйидаги ва денгизга яқин бўлмаган барча мамлакатларга: кемаларнинг эркин сузиш, сув ости кабели ва қувурлар ўтказиш, денгиз устидан учиш, шунингдек, балиқ овлаш, океан ости ре-льефини ўрганиш ва и. т. лар олиб бориш ҳуқуқини беради. Очиқ денгиз эркинлиги мутлақ чексиз эмас. Бошқа мамлакатларнинг қонуний манфаатлари билан ҳисоблашмай, ундан турли мақсадларда фойдаланиш ман қилинади (мас, ядро синовлари жараёнида денгиз сувини радиоактив моддалар билан заҳарлаш, чиқиндилар билан булғаш ва б.).