ОДАТ

ОДАТ (психологияда) — ўрганиш бўлиб қолган ва муайян вазиятда бажариш индивид учун эҳтиёжга айланган хаттиҳаракат. Одат стихияли тарзда шаклланиши, муайян тарбия маҳсули бўлиши, характернинг барқарор хусусиятига айланиши, автоматизм белгиларига эга бўлиши мумкин. Одатнинг физиологик асоси, малаканикн каби, динамик стереотип, яъни бош мия катта ярим шари пўстлоғидаги нерв системасидир. Одат фаолиятнинг турли сохалари (меҳнат, ўқув, спорт ва б.)да вужудга келиб, инсон хаттиҳаракатининг барча томонлари (ахлоқи, билиш жараёни, маданий-маиший турмуши ва б.)ни қамраб олади. Одат фойдали (мас, эрталабки гимнастика) ва зарарли (мас, чекиш) бўлиши мумкин. Фойдали Одат шахенинг ижобий хислатлари шаклланишига ёрдам беради. Мас, меҳнат одати меҳнатсеварликни ривожлантиради. Аксинча, зарарли Одатлар салбий хусусиятларни келтириб чиқаради. Мас, вақтни беҳуда ўтказишдан дангасалик, ишни охирига етказмасликдан иродасизлик Одат лари келиб чикали. Одат тусини олган хаттиҳаракатлар кишига мустаҳкам сингиб, унинг табиатига — фазилати ёки иллатига айланади. Ёшликдан ижобий Оларни таркиб топтириб, салбий Одат ларга қарши курашиш таълимтарбиянинг муҳим вазифасидир.

Loading...