ОДДИЙ ЎҒИТ

ОДДИЙ ЎҒИТ — таркибида ўсимликлар учун асосий озиқ моддалардан бири бўлган ўғит. Бу ном шартли равишда берилган. Чунки Оддий ўғит таркибида асосий озиқ моддалардан ташқари бошқа аралашмалар — олтингугурт, магний, кальций ва б. микроэлементлар ҳам бўлиши мумкин. Mac, оддий суперфосфатда 14—20% фосфор мавжуд, қолгани кальций, олтингугурт ва б. элементлардан иборат. Оддий ўғит азотли, фосфорли, калийли ва ҳ. к. бўлади. Қ. х. экинларни озиклантириш пайтида зарур озиқ моддалар тўпламини олиш учун уларни кўпинча аралаштириш керак.