ОДЕССА ВИЛОЯТИ

ОДЕССА ВИЛОЯТИ — Украинадаги вилоят. 1932 й. 27 фев. да ташкил этилган. Украинанинг жан.-ғарбида жойлашган. Майд. 33,3 минг км2. Аҳолиси 2566,8 минг киши (1997), асосан украинлар, шунингдек, рус, болгар, молдаван, яхудий ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 26 туманга бўлинган; 14 шаҳар, 26 шаҳарча бор. Маркази — Одесса ш.

Одесса вилоятининг катта қисми Қора денгиз бўйи пасттекислигида жойлашган. Вилоят шим. қисмида Подолия қирларининг этаклари бор. Фойдали казилмалари: гранит, гнейс, оҳактош.

Икдими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси жан. да —2°, шим. да —5°, июлники шим.-ғарбида 2Г, жан. да 23°. Йиллик ёғин 350—470 мм. Вегетация даври 168—200 кун. Дарёлари Кара денгиз ҳавзасига мансуб. Асосий дарёлари: Дунай, Днестр (Кучурган ирмоғи б-н), Кодима ва Савранка (Жан. Бугнинг ўнг ирмоғи). Дунай дарёсининг дельтаси ва Днестр дарёсининг кўлоб ерлари ботқокланган. Ёзда қуриб қоладиган кичик даре ҳам кўп. Вилоятнинг йирик дарёлари кема қатновида, суғоришда ва гидроэнергия олишда катта хўжалик аҳамиятига эга. Денгиз соҳилига якин жойларда чучук ва шўр сувли кўл кўп.

Тупроғи, асосан, қоратупроқ. Вилоят шим. да ўрмон (дуб, қора қайин, шумтол, жўка) сақланиб қолган. 25 минг га дан ортиқ ўрмон иҳота дарахт-зорлари бор. Кемирувчилардан малла товушқон, олахуржун, юмронқозиқ, қўшоёқ, қушлардан қирон қора учрайди. Дарёлари балиққа бой. Ондатра, қирғовул иқлимлаштирилган.

Асосий саноат тармоқлари: машинасозлик ва металлсозлик. Қ. х. машиналари (асосан, плуглар), программа билан бошқариладиган станоклар, технологик ва б. тарозилар, ўзиюрар ва кўтарма кранлар, кино ва электротехника аппаратураси, совиткичлар, кимё ва полиграфия саноатлари учун жиҳозлар ишлаб чиқарилади. Одесса, Измаил, Килияда кема таъмирлаш з-длари бор. Озиқ-овқат саноатида ялпи саноат маҳ-сулотининг 60% дан ортиғини Одесса беради. Енгил саноат корхоналари (тўқимачилик, жут, мовут, кўн, пойаб-зал, тикувчилик ва б.), аксари Одесса, Татарбунари, Балта, Белгород-Днестровский, Болград ш. ларида жойлашган.

Қурилиш материаллари саноатида темир-бетон буюмлар, цемент, ғишт, черепица, рубероид, девор плиталари, оҳак ва ҳ. к. ишлаб чиқарилади.

Кимё саноати, асосан, четдан келтирилган хом ашёда ишлайди ва суперфосфат, линолеум, бўёк,, пластмасса, полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқарилади. Целлюлоза-қоғоз, қурилиш материаллари саноати ҳам ривожланган.

Қ. х. ялпи маҳсулотининг 61,8% деҳқончиликдан, 38,2% чорвачиликдан оли-нади. Қ. х. да ғаллачилик ва сут-гўшт чор-вачилиги етакчи ўринда. Токчилик ва боғдорчилик ҳам ривожланган. Ғалладан ташқари техника экинлари, картошка, сабзавот ва полиз, ем-хашак экинлари экилади. Қорамол, чўчқа, кўй ва эчки, парранда боқилади. Темир йўл уз. 1039 км, автомобиль йўллари 8,7 минг км. Дунай дарёсида юк ташилади. Аэропорт бор. Одесса вилояти ҳудудидан Шебелинка — Одесса магистрал газ қувурининг бир кис-ми ўтади. 16 олий ўқув юрти, 8 и. т. институти, Одесса астрономия расадхонаси ва б. илмий муассасалар бор. Ом-мавий кутубхоналар, 7 музей, 6 театр, клублар мавжуд. Телестудия фаолият кўрсатади. Одесса вилояти ҳудудида бальнеологик, балчиқ билан даволайдиган ва иклимий курортлар жойлашган.