ОДИЛОВ Ҳасан Пирматович

ОДИЛОВ Ҳасан Пирматович (1960.24.7, Тошкент) — ёғоч ўймакори. Ўзбекистон халқ устаси (2002). 1982 й. дан «Усто» бирлашмасида ишлаб О. Файзуллаевдан ёгоч ўймакорлиги сирларини ўрганган. 1991 й. дан мустақил уста. Республика ва хорижий кўргазмаларда ўзининг «ислимий» ва «гириҳ» нақшли ёғоч ўймакорлиги асарлари билан қатнашиб келмоқда. Тошкентдаги «Тошкент куранти» биноси зали, Темурийлар тарихи давлат музейи, Олий Мажлис биноси зали ва б. маъмурий биноларнинг ёғоч ўймакорлиги безакларини бажарган. Иқти-дорли устанинг Бухорий ёдгорлик мажмуи, Тошкентдаги хотира майдонидаги айвоннинг устун безаклари диққатга сазовор. Одиловнинг курси ва хонтахталари кўп қиррали, ўзига хос ишлов берилганлиги билан ажралиб туради.

Loading...