ОДИЛОВ Собир Раҳимович (1932.1.3, — Тошкент — 2002.18.7) — меъмор, Одилов ўзбек меъморлиги ва монументал санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган бинокор (1967). Ўрта Осиё политехника ин-тини тугатган (1955). Олмалиқ ш. (1955—61) ва Тошкент вилояти (1962—66) бош меъмори, Тошкент ш. бош меъмори (1970—84, 1990—91), «Ўзбекдавлатқурилиш» қўмитаси раиси ўринбосари (1975—85; 1990 —91). Ўзбекистон маданият ёдгорликларини таъмирлаш и. т. ва лойиҳалаш ин-тида бўлим мудири (1986), директори (1989). Тошкент ш. бош плани ва Андижон, Жиззах марказ лойиҳалари (1970, 1980) муаллифи. Одилов раҳбарлигида 80 дан ортиқ лойиҳа (майдон, турар жой, ҳайкал ва б.) яратилган.