ОДОАКР

ОДОАКР (Odoacer) (тахм. 431 — 493.15.3) — Ғарбий Рим империяси императори армиясидаги ёлланма герман отрядларидан бирининг раҳбари. Германларнинг скирлар кабиласидан. 476 й. 22 ёки 23 авг. да Ғарбий Рим империясининг сўнгги императори Ромул Августулни тахтдан ағдарган, ўзини Италия ҳокими деб эълон қилган. 493 й. О. давлати остготлар томонидан забт этилган, Одоакр эса ўлдирилган.

Loading...