ОДОБ

ОДОБ (араб. — адаб сўзининг кўплиги) — жамиятда эътироф этилган хулқ нормаси. Шахс маънавий ҳаётининг ташқи жиҳатини ифодалайди ва ўзгалар б-н муносабат (оила, меҳнат жа-моаси, турли маросимлар)да намоён бўлади. Одоб негизида ахлоқнинг баъзи тамойил ва меъёрлари, шунингдек, мақсадга мувофикдик ва гўзаллик (эстетика) талаблари ётади. Одоб кишининг жамоат орасида ўзини қандай тутиши, одамлар билан қай йўсинда муомала қилиши, ўз турмуши, бўш вақтини қандай ташкил этиши, инсон ташқи қиёфаси қандай бўлиши лозимлигига тегишли қоидалар (мас, шарм-хаё, камтарлик, хушмуомалалик, озодалик сингарилар)ни ўз ичига олади. Инсоннинг диний эътиқоди унинг Одоб ли бўлиб камол топишига самарали таъсир кўрсатади. Одоб таълимтарбия, амалий тажриба жараёнида шаклланади.

Prev Article

ОДОАКР

Next Article

ОЁҚ