ОФТАЛЬМОЛОГИЯ

ОФТАЛЬМОЛОГИЯ (офтальмо… ва… логия) — кўзнинг нормал хрлати ва касалликларини ўрганадиган фан. Клиник тиббиётнинг бир бўлими. Офтальмология фанининг тарихи Ибн Синодан бошланаци. У яратган «Тиб қонунлари» китобининг 3-жилди кўз ва кўз касалликларига багишланган. Офтальмология 17-а. да муста-қил фан сифатида ривожлана бошлади, кўз типик мухитларининг нур сингди-рувчи хоссалари (диоптрикаси) ҳақидаги тасаввур ўша вақтда вужудга келди, рефракция аномалияларини тушуниш ва уларни кўзойнак билан ту-затишга шу тариқа асос солинди, кўзнинг тўр пардаси унинг ёруғлик сезувчи қисми эканлиги, катаракта кўз гавҳарининг хира тортишидан иборатлиги аникланди. 18-а. охирида Офтальмология б-н, асосан, хирурглар шуғулланишди. 19-а. нинг 1-ярмида кўзнинг, асосан, ташқи касалликлари ўрганилди ва операция техникаси ишлаб чиқилди, шу асрнинг 2-ярмида, офтальмоскоп кашф этилгач, кўз «туби» — тўр пардаси ва кўриш нерви касалликлари чуқурроқ ўрганила бошланди. 19-а. охирида бактериология муваффақиятлари туфайли бир қанча кўз касалликларининг юқумли эканлиги аникланди. 20-а. да кўзни текширишнинг нозик усуллари тарақ-қий топди, жумладан, биомикроскопия усуллари (гонископия, тонография ва б.) жорий қилинди. Кўзойнак оптика-си муваффақиятларга эришди.

Ўзбекистонда бу соҳадаги тадқиқотлар 20-й. ларда Ўрта Осиё унти тиббиёт ф-ти кўз касалликлари кафедра-сида бошланди. Кейинчалик улар рес-публикадаги тиббиёт ин-тларининг кўз касалликлари кафедраларида давом эттирилди. Ўлка касалликлари муаммолари, бруцеллёз, лейшманиоз, терлама, безгак ва б. умумий касалликларда кўриш аъзосининг ўзгариши масалалари (П. Ф. Архангельский, С. А. Попова, Т. Г. Ильина, М. Ҳ. Ҳамидова), Ўзбе-кистонда Офтальмология соҳасининг аҳволи ўрганилди. Кўриш аъзоларининг и. ч. жара-ёни билан боғлиқ шикастланишининг ол-дини олиш ва даволаш масалалари ишлаб чиқилди (Т. Ё. Қосимов, М. К. Комилов, X,. К. Ҳожимуҳамедов, Қ. А. Асланова, Т. У. Умарова), мия яллиғланиши — оптохиазмал лептоменин-гитда кўзда содир бўладиган ўзгаришларни аниклаш ва янги даво усулларини топиш (Ҳ. М. Комилов), назла (кўксув, глаукома) оқибатида кўр бўлиб қолишни барвақт аниқлаш, даволаш ва олдини олишга дойр тадқиқотлар ўтка-зилди (А. Ю. Юсупов, М. Ҳ. Ҳамидова, Т. Г. Ильина, К. К. Қодирова ва б.).

Офтальмология фани ютуқлари амалиётда жорий этилиши туфайли Ўзбекистонда ўткир эпидемик конъюнктивит эпидемияси, трахома (шилпиқ) бутунлай тугатилди. Кўз қон томири касалликлари, миопия, ғилайлик ва б. касалликлар муам-моларини илмий асосда ҳал қилиш устида илмий ишлар олиб борилмокда (Ҳ. М. Комилов, О. Г. Левченко, Б. О. Зоҳидов, Ф. О. Баҳриддинова, А. А. Юсупов, Р. О. Муҳаммадиев, А. У. Зо-киров, А. Р. Худойбердиев ва б.), кўз микрохирургияси ривожланмоқда, кўзнинг турли касалликларини даволаш учун маҳаллий хом ашёдан тайёрланган янги доридармонлар қўлланил-моқца (Н. М. Норматова, М. С. Крсимо-ва, М. Ҳ. Каримова ва б). Ҳоз. Ўзбекис-тондаги барча тиббиёт ин-тлари кафедралари ва уларнинг клиникалари, шунингдек, республика офтальмология касалхонасида Офтальмология соҳасида и. т. ишлари олиб борилмокда.

Ҳолиджон Комилов.

Prev Article

ОФТАЛЬМО...

Next Article

ОФТОБ УРИШИ