ОҒА

ОҒА (туркча) — 1) Усмонли турк империясида яничарлар бошлиғи унво-ни, шунингдек, сарой ходимлари бошлиғи. Яничарлар корпуси тугатилгач (1826), Туркия армиясидаги кичик ва ўрта зобитлар. Ҳоз. Туркиядаги ер эгаларига мурожаат қилинганда Оға қўшиб ишлатилади, баъзан киши исмининг бир қисми бўлиб ҳам қўлланади;

2) Оғанинг «ака» маъноси хам бор (мас, оға-ини — ака-ука);

3) хон саройи ёки бой хонадонидаги канизак, уйғур хо-надонидаги энг кекса аёл оғача дейилган;

4) ҳарам қўриқчиси (бичилган қул) ҳарам оғаси деб аталган;

5) Хоразмда хон саройига арзга келувчиларни қабул қилувчи киши эшик оғаси дейилган;

6) хотиннинг акаси ёки укаси (агар эридан катта бўлса) эр учун, эрнинг акаси ёки укаси (агар хотинидан катта бўлса) хотин учун қайноға ҳисобланади;

7) бу атама Эронда оқо шаклида ишлатилади.