ОҒИР САНОАТ

ОҒИР САНОАТ — и. ч. воситалари ишлаб чиқарадиган саноат тармоклари гуруҳи. Оғир саноат ундирма саноат тармоқларининг барчасини ва ишлов берувчи саноатнинт бир қисмини ўз ичига олади. Унга электроэнергетика, ёқилғи са-ноати, қора ва рангли металлургия, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш, кимё, нефть кимёси, ёғочсозлик, қоғоз-целлюлоза, қурилиш материаллари саноати ва б. киради. Оғир саноат мамлакатнинг ишлаб чиқарувчи кучларини ривожлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди, халқ хўжалигини кенгайтирилган и. ч., техника билан қуроллантириш, мамлакат мудофаа қудратини юксалтириш, халқ фаровонлигини ўстиришнинг негизи ҳисобланади.

Ўзбекистонда 20-а. нинг бошларига қадар Оғир саноат корхоналари бўлмаган. 20-а. нинг 20-й. ларидан бошлаб дастлабки қ. х. машинасозлиги, гидроэнергетика, ёқилғи саноати корхоналари қурилди. 2-жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга 90 та Оғир саноат корхонаси кўчирилиб келтирилди. Уларнинг кўпи машинасозлик, асбобсозлик корхоналари эди. Урушдан кейинги йилларда кўпгина йирик корхоналар қурилиши натижасида машинасозлик тармоклари кўпайди, сифати ўзгарди. Шунингдек, самолётсозлик, асбобсозлик, моторсозлик, электроаппарат, электродвигатель, экскаватор, компрессор з-длари қурилди.

Тошкент, Олмалиқ, Чирчиқ, Самарканд, Навоий, Фарғона, Янгийўл, Наманган, Шўрсув ва б. жойлар турли хил кимёвий махсулотлар ишлаб чикарадиган кимё индустрияси марказига айланди. Бекобод, Чирчиқ, Тошкент ш. лари кора металлургия, Зарафшон, Олмалиқ ш. лари эса рангли металлургия маркази ҳисобланади.

Ўзбекистон саноатида электр энергияси, газ, нефть, кўмир, бензин, пўлат, автомобиллар, тракторлар, пахта териш машиналари, электродвигателлар, трансформаторлар, аккумуляторлар, кабеллар, экскаваторлар, кўприкли кўтаргичлар, йигирув машиналари, самолётлар, олтингугурт кислотаси, минерал ўғитлар, цемент, қурилиш материаллари ва б. ишлаб чиқарилади. Мамлакат саноатида тармоқларнинг тутган ўрни хар хил. Мас, 1995 й. да саноат мақсулотларининг тармоқлар бўйича таркибида ёқилғиэнергетика мажмуаси 18,3%, металлургия 13,9%, кимё ва нефть кимёси саноати 5,2%, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш 8,8%, қурилиш материаллари саноати 4,5%, целлюлоза-қоғоз саноати 1%ни ташкил қилди. Саноат тарак,қиётида ёқилғи-энергетика мажмуасининг ўрни алоҳида. Унинг таркибига газ, нефть ва нефтни қайта ишлаш, кумир ва энергетика киради. Ўзбекистон жахрндаги 10 та йирик газ ишлаб чикарувчи мамлакатлар жумласига киради. Республикада қудратли гидро – ва иссиклик электр ст-ялари мавжуд. Металлургия мажмуаси таркиби маъдан хом ашёсини, кора ва рангли металларни қазиб чиқарувчп, бойитувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи корхоналардан иборат. Олтин, кумуш, мис, қўрғошин, pyx, вольфрам, молибден, литий, уран, алюминий хом ашёси, нодир металлар ва б. қатор қазилма бойликларнинг аникланган захиралари кўп.

Кимё ва машинасозлик мажмуалари саноатнинг муҳим соҳаларидир. Янги иқтисодий шароитда бу тармокларда чуқур структуравий қайта қуришлар амалга оширилди, улар мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашга йўналтирилган. 2002 й. да Ўзбекистон Оғир саноат корхоналарида 419,6 минг т кора металлар прокати, 2,7 млн. т кумир, 7,2 млн. т нефть (газ конденса-ти б-н бирга), 59,7 млрд. м3 табиий газ, 49,6 млрд. кВт-соат электр энергия-си, 156 та трансформатор, 31285 дона автомобиль, 954 дона трактор, 822 минг т минерал ўғитлар, 9733 т қоғоз, 3,9 млн. т цемент ишлаб чиқарилди.

Жаҳондаги кўпгина ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда Оғир саноатни ривожлантиришга катта эътибор берилган. 1970-й. лар ўрталарида бутун дунёда 6499 млрд. кВт-соат электр энергия-си, 2642 млн. т нефть, 1260 млрд. м3 табиий газ, 2505 млн. т кўмир, 476 млн. т чўян, 652 млн. т пўлат, 96,6 млн. т минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткичлар 20-а. нинг охирига қадар ҳам ортиб борди.

Оғир саноат ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида ғоят муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Япония, Италия ва б. мамлакатлар саноатида асосий ўринни эгаллайди (яна қ. Газ саноати, Гидроэнергетика, Ёқилғи саноати, Индустриал ўсиш, Иссиқлик энергетикаси, Кумир саноати, Машинасозлик саноати, Нефть саноати, Нефть кимё’си саноати, Рангли металлургия).

Абдураҳим Ортиқов, Равшан Отабоев.

Loading...