ОҒИРЛИК КУЧИ

ОҒИРЛИК КУЧИ — Ер сирти яқинидаги исталган моддий заррага таъсир этувчи куч. О. к. Ер айланишидан вужудга келадиган марказдан қочма куч б-н Ер тортиш кучининг тенг таъсир этувчисига тенг. Марказдан қочма куч Ер экваторида энг катта қийматга эга бўлиб, Оғирлик кучининг 1/288 қисмига тенг. Шу туфайли, Ер сиртидаги Оғирлик кучи Ернинг шакли ва ўлчамига, жойнинг географик кенглигига боғлиқ. Оғирлик кучининг йўналиши Ер сиртидаги жойнинг вертикали ҳисобланади. Бирор кичик майдондаги (яъни Ер сиртининг бир неча км2 даги) Оғирлик кучи йўналишларини ўзаро параллел деса бўлади; демак, Ер сиртига тик йўналган ва mg га тенг бўлган Оғирлик кучи бир жинсли куч майдонини ҳосил қилади (т — Ерга тортилаётган зарра массаси, g — О. к. тезланиши).

Loading...