ОҒИЗ БЎШЛИҒИ

ОҒИЗ БЎШЛИҒИ — ҳазм йўлининг бошланғич бўлими. Олд ва ён томонлари лунж б-н, юқоридан юмшоқ ва қаттиқ танглай, пастдан Оғиз бўшлиғи туби — тил ости мускуллари билан чегараланган. Оғиз бўшлиғи орқа томондан тоқ тешик—томоқ орқали ҳалқум бўшлиғига туташади. Тишлар ва милклар Оғиз бўшлиғини оғиз даҳлизи (оғизга киравериш) билан асли Оғиз бўшлиғига ажратиб туради. Оғиз дахлизи оғиз тешиги орқали ташқи муҳитга туташади. Оғиз юмилганда Оғиз бўшлиғи тораяди ва уни тил тўлдириб туради. Сўлак безлари О. б. дахлизига очилади.

Loading...